[2020-10-28 04:22:55] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистон бокс Федерациясида машҳур боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон бокс Федерациясида машҳур боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув


    Тошкент ш.                                                                                                          13 март 2014 й.
     

    Ўзбекистон бокс Федерациясида машҳур боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув

     
         Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бокс спорт турини оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўқув муассаса талабалари, ёш спортчилар учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган боксчилар, спорт усталари иштирокида мунтазам равишда учрашув ҳамда, тадбирлар ташкил этиши анъанага айланди.  Сўнгги пайтларда шаҳримизнинг турли ўқув муассасаларида Осиё, Олимпия ўйинлари ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари бўлмиш Ўткирбек Хайдаров, Жасурбек Латипов, Рустам Саидов, Эльшод Расулов иштирокида учрашувлар уюштирилгани  бунга мисолдир.
         Халқаро турнир ва Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида, пойтахтимизда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши доирасида,Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Атланта шаҳридаги (АҚШ) Олимпия Ўйинлари бронза совриндори, “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган спортчи” Карим Тўляганов ва Ўзбекистон фахрийлар уюшмаси аъзоси, фахрли Спорт устаси, кўп маротаба Ўзбекистон чемпиони, халқаро АИБА тоифаси ҳаками, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Темур Касимович Гулямов иштирокида терма жамоа аъзолари учун учрашув ташкил этди.
         Учрашувнинг кириш қисмида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи М. Қўчқоров ҳурматга сазовор меҳмонларни боксчиларга таништирди. Фахрли Спорт устаси Темур Касимович Гулямов Республикага бокс спорт турининг кириб келиш тарихи, ўзининг илк устози афсонавий С. Джаксон ҳамда,  турли тоифадаги мусобақалардаги иштироки тўғрисида сўзлаб берди. Шу заҳотиёқ боксга ишқибоз йигитлар, машғулотлар пайтида С. Джексон қандай кўрсатма ва вазифалар бергани ва ўша даврда машғулотлар қай тарзда ўтганлиги хақида қизиқдилар. Т. Касимович ўз навбатида йигитларнинг саволларига жавоб берган ҳолда,  ўша даврда зарур анжомлар ҳаттоки, қўлқоп бўлмаганлиги сабабли, машғулотлар асосан қўл остидаги буюмлар яъни, тош, қумга тўлдирилган канор ёрдамида машғулотлар кўчада ўтказилганлини таъкидлади. Шунингдек, фахрли боксчи 14 ёшдан спортга кириб келганлиги, ҳурматга сазовор мураббийлари С.Джаксон, А.Зисман, М.Франк ҳақида, кўплаб истеъдодли ўзбек боксчилари ва биргаликда фаолият юритган ажойиб мураббийлар тўғрисидаги хотиралари билан улашди. Т.Касимович Осиё Ўйинлари ва Жаҳон Чемпионатларига хакамлик қилган АИБА тоифасидаги хакамлар ичида саноқлисидир.
         Суҳбат давомида Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт оммалашаётгани, хусусан, бокс билан шуғулланиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги, энг яхши спорт техник объектлари, спорт мажмуалари барпо этилиб, зарур жиҳозлар билан ихтисослаштирилаётгани, машғулотларда замонавий анжомлардан фойдаланилаётгани, спортчилар зарур кийим-бош билан таъминланаётганлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.
         Боксчиларимизнинг Осиё ва Жаҳон Чемпионатлари, Олимпия ва Осиё Ўйинларида зафарли ғалабалари, ўзбек бокс мактабининг муваффақиятли фаолият юритиб келаётганлигининг ёрқин мисолидир.
         Терма жамоа вакиллари  “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган спортчи” Карим Тўлягановга ҳам кўплаб саволлар беришди. К. Тўляганов Атланта шаҳридаги (АҚШ) Олимпия Ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини Филиппиндаги турнирда қўлга киритганлиги, Олимпиадада  аргентиналик рақиби Гомес, эфиопалик Валдс, Сейшаль ороллари вакили Кадуларда устун келгани, ярим финалда эса, америкалик Рейдга имкониятни бой берганлиги тўғрисида шунингдек,  спорт ҳаётидаги бир қанча қизиқарли вокеларни айтиб берди. “Олимпиададан сўнг боксчининг спорт муваффақиятлари қай тарзда давом этди” - деган саволга, “чарм қўлқоп” устаси “жуда ҳам  омадли яъни, ёш ва истеъдодли боксчиларга устоз бўлиш шарафига эришдим”-дея жавоб қайтарди.
         Учрашувга К. Тўлягановнинг устози Мурот Эргашев (ўша даврда Республика терма жамоаси ва спорт қуролли кучлар уюшмаси мураббийи) ҳам, таклиф этилди.  М. Эргашев ўша даврда К. Тўляганов билан биргаликда ҳақиқатдан ҳам афсонавий боксчилар: Олег Маскаев, Артур Григорян, Нариман Атоев, Фарход Бакиров, Игорь Бунин, Уйғун Садиков, Хикматулла Ахмедовлар шуғулланишганини айтиб ўтди.
          Суҳбат якунида Темур Касимович йигитларга Осиё Чемпионати ва Осиё Ўйинларида зафарли иштирок этишлари, Ўзбек бокс Байроғини баланд  кўтаришларини тилаб қолди. Карим Тўляганов ўз навбатида мусобақаларда улкан ютуқлар, спорт ва шахсий ҳаётларига омад тилади.
         Жамғарма номидан меҳмонларга эсдалик совғалар тақдим этилди.
         Шунингдек, учрашув сўнггида Ўзбекистонда бокс ривожланиш  тарихи, ҳозирги даврдаги бокс спорт турининг фаолияти, бокс фаҳрийлари ҳақида ишланган хужжатли фильм намоиш этилди. Ушбу фильмда бокс стереотиплари ўзгариётганлиги, қизларимиз ушбу спорт тури билан шуғулланаётганликлари гапириб ўтилди. Ўзбекистон бокс бўйича аёллар терма жамоаси халқаро мусобақаларда ўз кучини синаб кўрмоқда.
         Шунингдек, фильмда бош мураббий М. Қўчқоров Ўзбекистон бокс Федерацияси боксчилар машғулотларни олиб боришлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб бераётганлиги, Федерация биносида спортчилар учун юқори даражали машғулотларни ўтказишга ихтисослаштирилган заллар керакли анжомлар билан жиҳозланганлиги ва  замонавий, аъло даражадаги меҳмонхона мавжудлигини айтиб ўтди.
         Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Республика “Спорт” канали информацион ёрдам кўрсатди.
     
    Ўзбекистон бокс Федерацияси матбуот хизмати.



















     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz