[2020-10-27 02:38:17] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 “Странджа” Ҳалқаро турнири Болгарияда старт олди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    “Странджа” Ҳалқаро турнири Болгарияда старт олди


         26 февраль куни София шаҳрида (Болгария) бокс бўйича 65-Ҳалқаро “Старанджа” турнири старт олди. “Арена Армеец” спорт комплексида 22 давлатдан ташриф буюрган 122 нафар эркак ва 31 нафар аёл боксчилар совринли ўринлар учун белашишади.
         Мусобақанинг дастлабки баҳсларидаёқ Эльшод Расулов (81 кг) уэльслик рақиби Еванс Калумни иккинчи раундда техник накаутга учратди. Ўзбек боксчилардан Ботиржон Махмудов (69 кг) эса, бразилиялик Суарес Джонатанни 3:0 ҳисобида рингга қулатди. Эльшод Расулов ва Ботиржон Махмудовлар мусобақанинг кейинги поғонасига кўтарилдилар.  Афсуски, Хуршидбек Норматов (75 кг) италиялик Сальватор кавалларга 1:2 ҳисобида, Мухаёхон Эсонбоева (60 кг) хитойлик Юн Джинга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
     
         Эслатиб ўтамиз, боксчиларимизнинг дастлабки беллашувлари 26-27 февраль кунлари бўлиб ўтади.
    28 февраль куни соат 17:30 дан 20:00 гача мусобақанинг ярим финал баҳслари, 1 март куни соат 17:00 дан 19:00 гача мусобақанинг финал  баҳсларини кузатишимиз мумкин.
     















     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz