[2020-10-28 19:29:36] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 “ХТСУ Николай Павлюков ҳотираси” га бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасида ҳалқаро турнирга старт берилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    “ХТСУ Николай Павлюков ҳотираси” га бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасида ҳалқаро турнирга старт берилди


         Жорий  йилнинг 20 февраль куни,  Анапа шаҳри (Россия) “Волей Град” спорт саройида Халқаро тоифадаги спорт  устаси Николай Павлюков ҳотирасига  бағишланган  бокс бўйича ёшлар ўртасида VII  ҳалқаро турнир бошланди. Ушбу турнирда 1996-1997- йилларда таваллуд топган Армения, Озарбайджон, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Куба, Эстония, Латвия, Грузия, Германия, Ирландия, АҚШ, Болгария, Молдавия, Сербия, Украина, Афғонистон ва Россиялик спортчилар совринли ўринлар учун беллашишади.
         Дастлабки баҳсларда ҳамюртимиз Достон Мирзаев (оғирлик вазни 49 кг) кубалик Салдивар Сансабастьян Франкга 0:3 ҳисобида, Бекзодбек Турсунбоев (52) кубалик Франко Бореро Майклга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 56 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Абдулхай Шорахматов россиялик Надирхан Загидовни 2:1 ҳисобида рингга қулатди. Терма жамоамиз аъзоларидан Шукуржон Рахимов (56) россиялик Магомед Джовбатирдан 3:0 ҳисобида, Музаффар Рашидов (60) кубалик Лемонто Боулот Алаино устидан 3:0 ҳисобида устун келди. Жасур Ахмаджанов (64)га эса, бундай муваффақият насиб этмади. У болгариялик Александр Вашилко томонидан техник накаутга учради. Мустаҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчиларимиздан Махмуд Гаипов (69) россиялик Алексей Ковылинни 2:1 ҳисобида, Сунатилло Баходиров (69) эса, россиялик Глеб Голиковни 3:0 ҳисобида, Бектемир Мелиқўзиев (75) болгариялик боксчи Виктор Дашкевични 3:0 ҳисобида, Қозимбек Мардонов (75) россиялик Максим Вошковни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Тимур Салихов (75) Украина терма жамоа аъзоси Рамил Гаджиевга техник накаут билан мағлуб бўлди. Рахматилло Гофуров эса, кубалик Жордан Норежон Хернандесга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
         Мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритган йигитларимизни табриклаймиз!
     
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz