[2020-10-02 02:46:32] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Хорижий тренерлар фаолияти муҳокама қилинди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Хорижий тренерлар фаолияти муҳокама қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги «Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 346-сонли қарорига мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 28 июндаги 847-сонли буйруғи қабул қилинган эди.

    Мазкур буйруққа асосан хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари тузиш тўғрисида иш берувчининг таклифларини ўрганиш бўйича Эксперт комиссияси ҳам тузилган.

    Бугун, 6 август куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ва Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирокида Эксперт комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш онлайн тарзда Зоом платформаси орқали бўлиб ўтди. Уни Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам кузатиб борди.

    Дастлаб, йиғилишда спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация раҳбарларининг спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш юзасидан ҳисоботлари тингланди. Унга кўра, фаолияти самарали кечаётган хорижлик мутахассислар билан ўзаро ҳамкорликни камида яна бир йилга узайтириш (чунки Токио-2020 Олимпия ўйинлари келгуси йилнинг июль-август ойларида ўтказилади), аксинча фаолияти кутилган даражада самара бермаётган хорижлик мутахассислар билан ўзаро ҳамкорликни давом эттириш масаласини қайта кўриб чиқиш кераклиги таъкидланди.

    Шунингдек, йиғилиш давомида карантин даврида терма жамоа аъзоларининг ҳолати ва уларнинг бу даврда ўз спорт формаларини ушлаб туриши бўйича муҳим масалалар муҳокама этилди.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz