[2020-10-02 03:12:53] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ихтисослаштирилган болалар мактаб-интернатида ташкил этилган учрашув тафсилотлари / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ихтисослаштирилган болалар мактаб-интернатида ташкил этилган учрашув тафсилотлари


         Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни давом эттирди. Президентимиз Ислом Каримов раислигида  2014 йил 28 январь куни бўлиб ўтган  Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик  кенгашининг навбатдаги  йиғилишида, Юртбошимиз қуйидаги сўзларни алоҳида таъкидлаб ўтди: “2014 йил давлатимизда Соғлом бола йили деб эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида болалар спортини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор касб этади. Спорт  билан мунтазам шуғулланган бола соғлом, кучли, мард, қатьиятли бўлиб камолга етади. Бу эса, ҳалқимизнинг ҳеч кимга бош эгмаслигининг исботидир”.
         Жорий йилнинг 5 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “102-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати”да Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган боксчи Элшод Расулов иштирокида учрашув ташкил этди.   Учрашувда  спортчиларимизнинг ҳалқаро мусобақаларда қўлга киритган улкан ютуқлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Суҳбат давомида Ўзбекистонда бокс ривожланиш  тарихи, бокс фаҳрийлари тўғрисида ишланган хужжатли фильм намоиш этилди.
         Машхур боксчи спортга қай тарзда кириб келгани, йирик ҳалқаро мусобақаларда ғалабалари ҳақида сўзлаб, болалар томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб берди. Тадбир сўнгида жамғарма болаларга эсдалик совғалар билан бир қаторда DVD-плеер тақдим этди.














     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz