[2020-08-07 02:13:01] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўсмирларимизнинг машғулотлари режа асосида ташкил этилмоқда / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўсмирларимизнинг машғулотлари режа асосида ташкил этилмоқда

    Яхши биласиз, пандемия сабабли аксарият терма жамоаларимиз ўз машғулотларини онлайн тарзда давом эттиришмоқда. 

    Бугунги онлайн машғулот бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари иштирокида ўтказилди. Бу сафарги машғулот белгиланган режага мувофиқ психологик тайёргарлик мавзусида бўлди. Федерация бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигида ўтказилган ушбу назарий машғулотларда спортчиларнинг рухий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

    Карантин сабаб машғулотларни сусайтириб қўймаслик лозимлиги, пандемия ниҳоясига етганидан сўнг яна йиғинлар, халқаро мусобақалар бошланиши қайд этилди. Бундай даврда нафақат жисмоний, балки маънавий томонлама ҳам ўз-ўзини ривожлантириб, китоблар ўқиш лозимлиги, дунёқарашни кенгайтиришга хизмат қилувчи машғулотлар билан шуғулланиш лозимлиги мураббий Икромхон Ходжаев томонидан қайд этилди. 

    Эслатиб ўтамиз, карантин даври учун турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз учун режа ишлаб чиқилган. Мураббийлар айнан ушбу режа асосида боксчиларимиз билан иш олиб боришмоқда. 

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz