[2020-09-23 11:14:39] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 WBA рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари қайси ўринларни эгаллаб туришибди? / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    WBA рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари қайси ўринларни эгаллаб туришибди?

    Кеча, 31 июль куни Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

    Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Чарм қўлқоп усталаримиз аввалги ойдаги рейтингларини сақлаб қолишган. 

    Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади. 

    Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз аввалги ойдаги каби ўринларида қолишган. Шаҳрам Ғиёсов олтин, Шоҳжаҳон Эргашев эса еттинчи поғонани эгаллаб турибди. 

    Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса иккинчи ўринда турибди. 

    Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 15-ўринга жойлашган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.  

    Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам ТОП-15даги ўрнини сақлаб қолган - 15-ўрин.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz