[2020-08-07 02:16:49] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Соҳил ўйинларининг мусиқаси тайёр. Аммо... / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Соҳил ўйинларининг мусиқаси тайёр. Аммо...

    Аввалроқ Осиё олимпия кенгаши жорий йилнинг 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Хитойнинг Санье шаҳрида ўтказилиши керак бўлган VI соҳил ўйинлари кейинги йилга қолдирилиши ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ...

    Кеча Соҳил ўйинлари ташкилий қўмитаси фаолият бошлаганлигининг бир йиллиги муносабати билан Хитойдаги ахборот воситалари орқали Санье ўйинлари расмий мусиқий жамланмасининг тақдимотини ўтказди.

    “Саньеда кўришамиз” деб номланган мусиқий жамланма таниқли қўшиқчи Чжэн Хая ижросида инглиз тилида ижро этилган бўлиб, мусиқий ва тасвир жиҳатдан ўйинларнинг барча жиҳатлари қамраб олинган. Жумладан, унда иштирок этадиган валантёрлардан тортиб барча хизматчиларнинг ҳаракат доираси, ҳудуд тарихи ва бошқа кўплаб омиллар алоҳида-алоҳида видео роликлар орқали намойиш этилган.

    Осиё олимпия кенгаши ва ушбу мусобақага даҳлдор халқаро спорт ташкилотлари Хитой томонининг ушбу ҳаракатидан таъжжубини яширмади. Коронавирус сабабли соҳил ўйинларининг 2021 йилга қолдирилиши бўйича керакли хужжатлар имзоланаётган бир пайтда Санье спорт тадбирлари “мусиқий бўй кўрсатиши” унинг қайта кун тартибига кўтарилаётганидан далолатдек тасаввур уйғатмоқда. 

    Шу ўринда айтиш лозимки, коронавируснинг кенг ёйилиши оқибатида бундан бир ой муқаддам Хитой ҳукумати 2020 йил давомида мамлакатда бўлиб ўтиши белгиланган спорт тадбирларини бекор қилиш бўйича тегишли қарор чиқарган эди. Натижада бир қатор халқаро спорт ташкилотлари жорий йил Хитой ҳудудида ўтадиган тадбирларни кейинги йилга кучирилганлиги бўйича расмий баёнотлар беришди.

    Жумладан, тақвим режага асосан Хитойнинг жанубий Хайнань оролларига тегишли Санье шаҳрида ўтказилиши белгиланган VI соҳил ўйинларини кейинги йилнинг қайси саналарига кўчириш борасида Осиё олимпия кенгашида маълум ишлар қилинаётганди. 

    Осиё олимпия кенгашининг ocasia.org сайти тарқатган хабарга кўра, Соҳил ўйинлари ташкилий қўмитасининг ушбу ҳаракати барчани таъжжубли ҳолга қўйгани сабабли ООК Хитой вакиллари билан музокараларга киришмоқда.

    Тўлқин РЎЗИЕВ

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz