[2020-08-07 02:56:23] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Қудратиллонинг бўлажак рақиблари - Спенс vs Гарсия: Чемпионлик жанги санаси маълум! / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Қудратиллонинг бўлажак рақиблари - Спенс vs Гарсия: Чемпионлик жанги санаси маълум!

    Дэнни Гарсия ва Эррол Спенс чемпионлик жанги шартномасига имзо чекишди.

    Ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Эррол Спенс (26-0, 21 КО) ҳамда Дэнни Грасия (36-2, 21 КО) шартномага имзо чекканликлари ҳақида ўзларининг Twitter саҳифаларида хабар беришди. Чемпионлик жанги 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жангни пуллик (PPV) тизимда FOX телеканали трансляция қилади. 

    "Жанг шартномасига имзо чекдик. Дивизион қироли қайтмоқда. 21 ноябрь куни FOX телеканалида Дэнни Гарсияга қарши жангимни томоша қилинг", - дея хабар қолдирган Спенс.

    Кейинроқ бу маълумотни Гарсиянинг ўзи ҳам тасдиқлаган.

    "Ниҳоят! 21 ноябрь куни Спенсга қарши рингга чиқаман. Шартномага имзо чекдим. Менинг 10-чемпионлик жангим. Яна қирол бўлиш фурсати етди", - дея қўшимча қилди Дэнни.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz