[2020-10-02 02:49:09] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир якунланди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир якунланди


         Жорий йилнинг 29 январдан 2 февралга қадар Бишкек шаҳрининг (Қирғизистон) Кожамкула спорт Саройида,  Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган, бокс бўйича 38- анъанавий Ҳалқаро турнир ўз ниҳоясига етди.
    Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Туркманистон ва Тоджикистон каби давлатлардан 183 нафардан зиёд “чарм қўлқоп” усталари совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.
         Ҳалқаро турнирнинг финал босқичида иштирок этиш ўзбекистонлик уч нафар боксчимизга насиб этди.
         Муросасиз курашларга бой кечган беллашувлар якунида истеъдодли ёш боксчимиз Ботирали Мамажонов 81 кг вазн тоифасидаги қозоғистонлик рақиби Ерасил Сейфолданов устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.  
         Вакилларимиздан Анвар Туропов оғирлик вазни 64 кг боксчилар беллашувида қирғизистонлик Эрмек Сакеновга йўл бериб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Оғирлик вазни 91 килограммдан юқори спортчимиз Баходир Джалолов россиялик Артем Сукленковга мусобақанинг финал босқичида мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
         Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада битта олтин ва иккита кумуш медалга сазовор бўлди.
         Йигитларимизни муваффақиятлари билан табриклаймиз!
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz