[2020-09-25 04:50:50] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё Чемпионати якун топди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё Чемпионати якун топди


         Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган  Осиё чемпионатини ўзбекистонлик боксчиларимиз муваффақиятли якунладилар. Хусусан, 69 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Меликузиев мусобақанинг финал босқичида, тоджикистонлик Шаббос Негматуллаев устидан  3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Козимбек Мардонов (75 кг) ҳиндистонлик  Нил Камал Сингхомани  3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ёшлар ўртасида Осиё Чемпионига айланди.
         Баракалла!!! Табриклаймиз!!!
         Мустаҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчиларимиздан Абдулхай Шорахматов (52 кг), Махмуд Гаипов (64 кг), Азиз Шукуров (81 кг), Асилбек Солиев (91 кг) лар кумуш медални қўлга киритиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилдилар.
         60 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Фазлиддин Мелибоев   ва +91 вазн тоифасидаги Эркинов Шохрухбек чемпионатнинг бронза медаль соҳибига айландилар.
         Йигитларимизни зафарли ғалабалри билан табриклаймиз!!!
         Ўзбекистон терма жамоаси жами саккизта медални қўлга киритиб, умумкоманда ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.



    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz