[2020-09-25 06:07:47] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнирга старт берилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнирга старт берилди


         Жорий йилнинг 29 январь куни, Бишкек шаҳрининг (Қирғизистон) Кожамкула спорт Саройида, Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган, бокс бўйича Ҳалқаро турнирнинг 6  вазн тоифаси бўйича дастлабки баҳслари бўлиб ўтди.
         Мустаҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчиларимиз дастлабки жангларни муваффақиятли якунладилар. Хусусан, 49 килограммгача вазн тоифасида рингга чиқаётган Мелиев Камолжон  қирғизистонлик Артем Мазневни катта устунлик 3:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратди. Иқтидорли боксчиларимиздан Анвар Туропов (64 кг.гача) қирғизистонлик Изат Шермухамедовдан 3:0 ҳисоби билан ҳамда,  Ботиржон Махмудов (69 кг.гача)   қирғизистонлик рақиби Адиса Маркаевдан 2:1 ҳисоби билан ғалабага эришди. 
         56 килограммгача боксчилар беллашувида  Рафикжон Султонов иккинчи раунд босқичида қирғизистонлик рақиби Сирожидин Абдуллаев томонидан техник нокаутга учради. Дилмурод Бозорбоев (60 кг.гача) 0:3 ҳисоби билан қозоғистонлик боксчи Абдулхалил Балтиевга, Ботиршер Обидов  (75 кг.гача) эса, тоджикистонлик боксчи Абзал Куттыбековга мағлуб бўлди.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz