[2020-10-02 03:48:10] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Тошкент Темир йул транспорти касб-хунар коллежида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Тошкент Темир йул транспорти касб-хунар коллежида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув

     
        
          Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантириш кўллаб-қувватлаш жамғармаси, бокс спорт турини оммалаштириш, ўсиб келаётган авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, мақсадида, жорий йилнинг 22 январькуни, Тошкент темир йул транспорти касб-хунар коллежи талабалари билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт усталари Рустам Саидов  ва  Эльшод Расуловлар  иштирокида учрашув ташкил этди. Ушбу муассаса қошида 2300 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олиб келмоқда, ушбу ёшлар  ўртасида бокс спорт турини оммалаштириш ва  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳимдир.
         Учрашувни ўқув муассаса раҳбари Джуманиязов Б.М. ва Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантириш кўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбар ўринбосари Абдурахманова Д.С. олиб бордилар. Суҳбатнинг кириш қисмида, ҳалқаро майдонларда ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимизнинг мувафақиятлари тўғрисида айтиб ўтилди. Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш учун кўплаб ислоҳатлар амалга оширилаётгани, ёшларнинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун катта эътибор қаратилаётгани алоҳида, таъкидлаб ўтилди. Ўзбек “чарм қўлқоп” усталарининг Осиё ва Жаҳон Чемпионати, Осиё ва Олимпия Ўйинларида эришган улкан муваффақиятлари бунинг ёрқин далилидир. Бу ўсиб келаётган авлод ўртасида мамлакатимиз, юртимиз  учун ғурур туйгусини тарбиялашга ҳизмат қилади деган умиддамиз. 
         Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда бокс ривожланиш тарихи ва бокс фахрийлари тўғрисида ишланган хужжатли фильм намоиш этилди.  Бизнинг машхур боксчиларимиз спортга кай тарзда кириб келганликлари, спорт машғулотлари уларнинг хаётини кандай ўзгартириб юборганлиги,  йирик халкаро мусобакалардаги иштироклари хамда шахсий ютуклари,  халкаро турнирларда кўрсатган сезиларли натижалари, Ўзбекистон спортчиларининг улкан ютуклари каторида ўрин эгаллаганликларидан фахрланиб,  ўқувчиларга сўзлаб беришди. Шундан сўнг, улар касб-хунар коллежи  талабалар томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб беришди ва энг яхши савол эгаларига эсдалик совғаларни такдим этишди.Қизиқувчан ўқувчилар боксчилардан “спорт билан неча ёшдан шуғуллана бошлаганликлари, ринг ва шохсупадаги ҳиссиётлар, рақиблари томонидан етказилган шикастлар, мусобақа олди ҳаяжон туйғулари, боксчиларнинг ғалаба ва мағлубиятлари” тўғрисида саволлар беришди.
         Ўқув муассаса ўқувчилари шундай эсда қоларли учрашувлар доимий равишда ўтказилиб туриш истагини билдирдилар.




















     
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz