[2020-10-02 04:08:44] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 AIBA расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлмоқда / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    AIBA расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлмоқда



         Ҳалқаро бокс Уюшмаси  (АИБА) расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлаётгани ҳақидаги ҳабар Уюшманинг расмий сайтида кузатилди.
         Эспаньол Кариб оролининг ғарбий қисмини эгаллаган Гаити давлати, 1804 йили мустаққиллигини қўлга киритган Лотин Америкадаги биринчи миллий давлатдир. Мамлакат аҳолиси 9.7 миллион кишидан иборат бўлган Гаити давлати, Шимолий ва Жанубий Американинг энг камбағал қисми ҳисобланади.
         Халқаро Олимпия Қўмитаси Гаити ҳукумати билан келишган ҳолда, спортни такомиллаштириш, уни тарғиб этиш, олимпия қадриятларини ёш авлодга етказиш мақсадида,   мамлакат ҳудудида ёшларни ривожлантириш Олимпия маркази (OYDC)  ни ташкил этмоқда. Жамғарма спортчилар, мураббий ва спорт администраторлари  учун зарур муҳит яратибгина қолмай, аёллар ва ёшларга қаратилган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот дастурларини таклиф этади.
         OYDC Круа-де-Буке да жойлашган бўлиб, марказ биносида  бокс ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш учун махсус заллар мавжуд. Расмий ҳомий сифатида АИБА 180 нафар спортчига,  бокс қўлқоплари, 100 дан ортиқ шлем ва машғулотлар учун зарур бошқа ўқув ва спорт жиҳозларни тақдим этиб боради.
         “OYDC Гаити оролида спортни ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. АИБА ана шундай лойиҳанинг аъзоси эканлигидан фахрланади. АИБАнинг мақсади  бутун дунёда барча учун боксни ривожлантиришдан иборатдир. Спорт – дунёдаги эзгулик кучи. ХОҚнинг Гаити оролидаги лойиҳаси олимпия ҳаракати, жамиятни ижобий томонга ўзгартираётганлигининг яна бир мисолидир” -дейди, АИБА президенти доктор Чинг-Куо Ву.
          “Мен, АИБА, Гаити оролида ХОҚ Марказини ташкил этишга улкан ҳиссасини қўшгани учун миннатдорчилик билдираман. АИБА Марказнинг спорт инфраструктураси  ва керакли ўқув дастурларини яратиш учун ёрдам бермоқда. АИБАнинг қўллаб-қувватлаши орқали Гаити ва бошқа вилоятлардаги ёшларга йўл очилди”-дейди, ХОҚ президенти Томас Бах.
         Умид дастури бўйича ташкил этилган жамғарма, кўплаб спортчилар, ёшлар ва уюшмалар учун спорт билан шуғулланиш, олимпия қадриятларини билиб бориш имкониятини яратди.
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz