[2020-10-02 02:23:34] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди



    Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳри  “Жар” спорт – соғломлаштириш мажмуасида, бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда Юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 160 нафардан ортиқ спортчилар, совринли ўринлар учун беллашишди.

    Республика Чемпинатининг Чемпион ва совриндорлари -2013

     
    49 кг
    I- Дусматов Хасанбой, (Андижон ш.)
    II- Мирзахметов Нодир, (Тошкент ш.)
    III- Мелиев Камол, (Жизаах ш.), Кучкаров Аброр, (Андижон ш.)
     
    52 кг
    I- Музаффаров Сардор, (Тошкент в.)
    II- Заиров Шахобиддин, (Бухоро ш.)
    III- Кодиров Аброр, (Фарғона в.), Баймуратов Фарход, (Навои ш.)
     
    56 кг
    I- АхмадалиевМуроджон, (Тошкентв.)
    II- Шаимов Орзубек, (Сирдарё)
    III- Исако Шахриёр, (Андижон ш.), Султанов Рафикжон, (Фарғона в.)
     
    60 кг
    I-Абдураимов Елнур, (Тошкент в.)
    II- Базарбоев Дилмуроджон, (Андижон ш.)
    III-Машрапов Бунёдбек, (Андижон ш.), Умурзаков Равшан, (Андижон ш.)
     
    64 кг
    I- Бобожонов Кобилжон, (Андижон ш.)
    II- Турдиев Достонбек, (Андижон ш.)
    III- Турапов Анвар, (Тошкент в.), Тургунов Собиржон, (Андижон ш.)
     
    69 кг
    I- Мадримов Исроил, (Тошкент в.)
    II- Рахмонов Уктамжон., (Фарғона в.)
    III- Махмудов Ботиржон, (Андижон ш.), Ботуров Бобо-Усмон, (Жизаах ш.)
     
    75 кг
    I-Норматов Хуршидбек, (Андижон ш.)
    II- Абдугофуров Азизбек, (Андижон ш.)
    III- ОбидовБотиршер, (Андижонш.), ХакбердиевУлугбек, (Сирдарё)
     
    81 кг
    I- Мамажонов Ботирали, (Андижон ш.)
    II- Рсулов Элшод, (Фарғона в.)
    III- Махкамов Зухриддин, (Тошкент в.), Ибрагимов Отабек, (Андижон ш.)
     
    91 кг
    I- Тулаганов Рустам, ( Тошкент ш.)
    II- Хасанов Мирзобек, (Хоразм)
    III- Юлдашев Бобурбек, (Тошкент в.), Бегалиев Сардорбек, (Тошкент в.)
     
    +91 кг
    I- Жалолов Баходир, (Тошкент в.)
    II- Абдуллаев Мирзохид, (Андижон ш.)
    III- ОмоновФарход, ( Тошкентш.), РахимовРинат, (Хоразм)

         Умумжамоа ҳисобида ғолиблик шоҳсуппаси Тошкент вилояти терма жамоасига насиб этди. Иккинчи ҳамда, учинчи ўринни Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри терма жамоалари қўлга киритдилар.
     

        
    Ҳозирда ўзбек бокс мактаби жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Ўзбек бокс мактаби кўплаб Олимпия ва Осиё ўйинлари совриндорлари, жаҳон чемпионларини етиштириб берди.
        Боксчиларимиз 2013 йилги Осиё ўйинларида совринли ўринларни эгаллаб, муваффақият қозондилар. Жумладан, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси олтин, иккита кумуш, бронза медалларни қўлга киритиб, умумкоманда ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
         Ўзбекистон терма жамоаси XXVII ёзги Ҳалқаро Универсиадада олтин, тўртта кумуш ва учта бронза медаль совриндорига айланиб, умумкоманда ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
         2013 йил октябрь ойида Алмати шаҳрида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида, истеъдодли боксчиларимиз Жасурбек Латипов кумуш, Ойбек Мамазулунов бронза медаль соҳибига айландилар. 
         2013 йил 4 декабрдан 9 декабрга қадар, Баку (Озарбайжон) шаҳрида, Озарбайжонда ҳизмат кўрсатган мураббий А.Агаларов ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ҳалқаро турнирда улкан муваффақият қозонди. Жумладан, бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учта олтин, битта кумуш ва учта бронза медаль соҳибига айландилар. Шунингдек, йигитларимиз умумкоманда ҳисобида II ўринни эгаллаб, А.Агаларов номидаги Кубокни қўлга киритдилар.
         Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида улкан ютуқларга эришаётган боксчиларимизнинг келгусида ўтказиладиган мусобақаларда, ғалабани қўлга киритишларига шак-шубҳа йўқди
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz