[2020-07-10 07:27:39] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Бокс афсонасида коронавирус аниқланди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокс афсонасида коронавирус аниқланди

    Афсонавий боксчи, панамалик 69 ёшли Роберто Дюран коронавирус ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

    Дюранда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу маълумотни боксчининг ўғли Робин ҳам тасдиқлади.

    "Ҳозиргина отамнинг коронавирус учун топширган тест натижаларини олдик. Афсуски, COVID-19 тахлили ижобий натижа берган. Яхшиям, шамоллашдан бошқа касаллик белгилари аниқланмаган. Энг муҳими, у ҳозир жонлантириш бўлимида эмас, оддий палатада муолажаларни олишни бошлади. Шунга қарамай, отам шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади", — дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Робин Дюран.

    Маълумот учун, 69 ёшли Дюран боксчилик фаолиятида тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Профессионал рингда 119 жанг ўтказиб, 103 тасида ғалаба (70 нокаут) қозонган. 

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz