[2020-07-10 08:57:45] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Томас Бах: “Спорт ҳаётни қутқариши мумкин” / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Томас Бах: “Спорт ҳаётни қутқариши мумкин”

    Олимпия кунида Халқаро Олимпия қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳондаги барча одамлар ва жамоаларни саломат бўлишга ундаш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришмоқда.

    Ҳар 3 ташкилот раҳбари ўртасида ўтган онлайн учрашувда ХОҚ президенти Томас Бах шундай деди:

    “Спорт ҳаётни қутқариши мумкин. Кейинги бир неча ой ичида биз саломатлик ва фаровонлик учун спорт ва жисмоний фаоллик нақадар муҳимлигини кузатдик. Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда иш олиб бориб, олдинга яна бир қадам қўямиз. Олимпиячи спортчилар ҳозир жаҳонга жуда асқотадиган маълумотлари ва энг яхши амалиётлари билан баҳам кўришади”.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антониу Гутерриш қуйидагиларни қўшимча қилди: “COVID-19 пандемиясидан тортиб ирқий ва ижтимоий адолат учун давом этаётган кураш ҳамда иқлим инқирозигача бўлган мисли кўрилмаган муаммолар ва ўзгаришлар рўй бераётган ҳозирги шароитда ҳар қачонгидан ҳам глобал бирдамлик ва умидга чексиз эҳтиёж ҳис этилмоқда. Олимпия ҳаракати ва унинг спортчилари инсоният учун қўлидан келган ҳамма нарсаларни қилиб келган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан мамнуният ила ҳамкорлик қилади ҳамда жаҳондаги барча одамларни бирлашишга, саломат бўлишга даъват қилади”.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Бош директори Тедрос Адханом Гебреисус қуйидагиларни қайд қилди: “Биз Халқаро Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Олимпиячилар COVID-19 билан курашишга қодир бўлиши талаб этилганидек, одамлар ҳам шундай матонатли бўлишларида соғлом аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш учун бизга ёрдам берадилар”.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz