Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати чорак финал кечки сессия баҳслари ўз ниҳоясига етди. 52 кг.гача бўлган мусобақада Джасурбек Латипов ирландиялик рақиби Патрик Барнесни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. 81 кг.гача бўлган мусобақада Ойбек Мамазулунов 3:0 ҳисоби билан Нидерланддан Питер Мулленберг устидан ғалаба қозониб, финалга йўлланмани қўлга киритди.
Баракалла!!! Табриклаймиз!