Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати кечки сессия дастлабки учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Вазни 64 кг.гача бўлган мусобақада “чарм қўлқоп” устаси Санжарбек Раҳмонов жазоирлик Абдулқодир Чади билан баҳсда 2:1 ҳисобида мувафақиятга эришган бўлса, оғирлик вазни 91 кг.гача бўлган истеъдодли боксчимиз Рустам Тўляганов қозоғистонлик Антон Пинчукни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Табриклаймиз!