[2021-03-04 21:35:53] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Боксчиларимизнинг Жаҳон Чемпионатидаги илк баҳслари / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Боксчиларимизнинг Жаҳон Чемпионатидаги илк баҳслари

         Алмати шаҳрида бокс бўйича  ўтказилаётган жаҳон Чемпионатида дастлабки баҳслар ўз ниҳоясига етди. Вазн тоифаси 91 кг.гача бўлган ҳамюртимиз Рустам Тўляганов рақиби Давид Лигхта (Янги Зеландия) ни катта устунлик билан енгиб, мусобақани мувафақият билан очиб берди. Нимчорак финал учрашувда  иштирок этиш учун, Рустам Тўляганов молдавиялик Владимир Челесга қарши рингга чиқади.
         Оғирлик вазни 64 кг.гача бўлган номдор боксчимиз Санжар Рахмонов замбиялик Жильберт Чумбини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг кейинги босқичида озарбайджонлик Гайбатулло Гаджиалиев билан куч синашади.
         Эслатиб ўтамиз,  16 октябрь куни Хуршидбек Норматов (69 кг.гача) кубиялик Арисноидус Деспайджин билан баҳслашади.
         Жорий йилнинг 17 октябрь куни, номдор боксчи  Исаков Шахриёр (56 кг.гача) непалик Динеш  Шресхага қарши,  Абдугофуров Азизбек (75 кг.гача) эса,  Сейшель оролларидан Джоветт Джинга қарши рингга чиқади.
         Терма жамоамиз иштирокчилари олиб борадиган баҳслар тўғрисида қисқача маълумот:
    18 октябрь куни Жасурбек Латипов (52 кг.гача) - Германия-Бразилия ғолиб жуфтлиги;
    19 октябрь куни Хасанбой Дўсматов (49 кг.гача) – Мукетси Лекжето (Ботсвания);
                                 Абдуллаев Мирзохиджон (+91) – Джохан Линде (Австралия);
    20 октябрь куни Мамазулунов Ойбек (81 кг.гача) -Монголия-АҚШ ғолиб жуфтлиги;
    21 октябрь куни Фазлиддин Гаибназаров (60 кг.гача) – АҚШ-Шри Ланка ғолиб жуфтлиги.
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz