13 октябр санасидан бошлаб Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги 17- жаҳон Чемпионатига старт берилди. 26 октябрга санасига қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда 118 мамлакатдан 576 нафар спортчи соврин учун беллашишади.
Қозоғистонга жўнаб кетган терма жамоамизнинг асосий таркиби билан танишинг:
Хасанбой Дўсматов (вазн тоифаси 49 кг.гача), Жасурбек Латипов (52 кг.гача), Шаҳриёр Исақов (56 кг.гача), Фазлиддин Ғоипназаров (60 кг.гача), Санжар Раҳмонов (64 кг.гача), Хуршидбек Норматов (69 кг.гача), Азизбек Абдуғофуров (75 кг.гача), Ойбек Мамазулунов (81 кг.гача), Рустам Тўлаганов (91 кг.гача), Абдуллаев Мирзохиджон (+91).
Жамоа бош мураббийи Марс Қўчқоров.
Мусобақа тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 13 октябрь куни Балуан Шолака номидаги спорт Саройида бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал босқичи 26 октябрь куни ўз ниҳоясига етади.