[2021-03-04 20:40:30] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янги ҳамкорлик истиқболлари / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янги ҳамкорлик истиқболлари

         Ўзбекистон бокс Федерацияси раҳбарияти жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ucell уяли алоқа компания бош директори Осман Туран билан учрашди. Учрашувда 2013 йил якуни ҳамда 2014 йилга мўлжалланаган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ривожлантириш, узоқ муддатли асосдаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди. Иккала томон ўзаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида мамнунлик билдиришди. 2013 йил май ойида ўзаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида имзоланган Меморандумни узайтириш келишилди.
         Меморандумга мувофиқ, Ucell Компанияси Ўзбекистон бокс Федерациясининг келгусидаги мусобақалари, хусусан, Алматидаги 17-жаҳон Чемпионати, Осиё Чемпионати ва бошқа ҳалқаро ҳамда, республика миқёсидаги мусобақаларда расмий шерик сифатида қатнашади.
         Ucell Компанияси 2014 йил Инчеон (Корея Республикаси)да ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоаси тайёргарлигига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини қайд этди.
         Учрашувда Ўзбекистон бокс Федерация раисининг биринчи ўринбосари М.К Бобоев, Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори С.И.Джаборровлар иштирок этишди.
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz