[2021-03-04 20:02:11] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди

         Жорий йилнинг 12 сентябрида пойтахтимизнинг спорт мажмуаларидан бири бўлмиш «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган 47 - халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Беш кун давомида бир юз етмишдан ортиқ боксчилар халкаро турнирнинг 10 дан ортиқ медаллар тўплами учун кураш олиб бордилар.
          Ҳар бир вазн тоифаси бўйича Қозоғистон, Филиппин, Қирғизистон, Жазоирва юртимиз боксчилари ўзаро куч синашишди. Турнир натижалари бўйича 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон миллий жамоаси вакили Нодир Мирзахмедов ғолибликни қўлга киритди. Ушбу вазн бўйича иккинчи ўринни Козоғистонлик О. Бойниязов эгаллади.
          Финал мусобақаларида 52 килограмм вазн тоифасида Фазлиддин Низомиддинов Кирғизистонлик боксчи Жанибек Мусаевни куч синашиб  кумуш медалини соҳиби бўлди.
         Умумий натижаларга кўра хамюртларимиз халқаро турнирнинг ҳар бир вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб 10 олтин  6 кумуш ва 10 бронза медалига эгалик қилдилар.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz