Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб қувватлаш жамгармаси таашабуси билан 16 сентябр куни, Тошкент темир йўл транспорти касб-хунар коллежи талабалари учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт усталари Ўткир Хайдаров ва Жасурбек Латипов билан учрашув ташкиллаштирилди. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида боксни тарғибот қилиш ва ушбу спорт турига, бўлган қизикишни оммалаштиришдир.
Учрашув давомида боксчиларимиз спорт билан шуғулланишларига нима туртки бўлгани, хамда спорт уларнинг хаётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, халқаро мусобақалардаги иштироклари ҳақида сўзлаб беришди. Суҳбат давомида спортчиларимизга талабалар томонида турли хил саволлар берилди ўз навбатида боксчиларимиз барча саволларга жавоб бериб, ёшларга спорт билан шуғулланиш нафақат жисмонан куч балки талабаларнинг ўзлари танлаган касбларида руҳан тетиклик бахш этиши ҳамда спорт мувофақият гарови эканлигини такидлаб ўтишди. Шундан сўнг, улар касб-хунар коллежи талабаларига эсдалик совғаларни такдим этиб уларга танлаган касбларининг етук мутахасислари бўлиб етишишларини тиладилар.