[2020-10-28 04:59:04] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Дилшод Казаковни табриклаймиз! / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Дилшод Казаковни табриклаймиз!

    Бугун Ўзбекистон бокс федерациясининг тажрибали шифокори, халқаро тоифадаги AIBA шифокори, Осиё тиббиёт комиссияси раиси Дилшод Казаковнинг туғилган куни.

    Маълумот учун, Дилшод Казаков 1972 йили туғилган. Тошкент медицина институтида таҳсил олган. Спорт шифокори сифатидаги фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Ўз вақтида футбол соҳасида шифокор сифатида ишлаган. 2000 йилдан ҳозирги кунгача бокс йўналишида фаолият олиб боради. 2011 йилдан AIBA тиббий комиссияси аъзоси. 2019 йилдан Осиё бокс конфедерацияси тиббий комиссияси раиси. 2018 йилда қитъанинг энг яхши техник мутахассиси. 4 маротаба Олимпия ўйинлари, 4 маротаба Осиё ўйинларида ишлаган.

    Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон бокс федерацияси тажрибали мутахассисни бугунги таваллуд айёми билан табриклайди. У кишига соғлик-саломатлик, инсонларни даволашдек шарафли ва машаққатли касбда муваффақиятлар тилаймиз!

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz