[2020-10-28 19:42:00] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Биласизми? 15 апрель куни илк Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтган / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Биласизми? 15 апрель куни илк Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтган

    1896 йилнинг 15 апрель санасида Афинада ўтган илк Олимпия ўйинлари якунига етган ва ёпилиш маросими ўтказилган.

    Ўша вақтда «I Халқаро Олимпия ўйинлари» номи билан юритилган мусобақада 14та мамлакатдан келган жами 241 нафар эркак спортчи 9та спорт турида иштирок этган. Аёллар ушбу мусобақада умуман иштирок этишмаган.

    Дастлабки мусобақа ҳозиргиларидан тубдан фарқ қилган – Олимпиада машъаласи ҳам, олтин медаллар тақиш ҳам бўлмаган. Ташкилотчилар спортчиларнинг миллати ва медаль сарҳисоби билан шуғулланишмаган, шу боис бизгача етиб келган маълумотлар хато бўлиши мумкин.

    Афинада 1896 йили ўтказилган биринчи замонавий олимпиада ўйинларида биринчи ўринни эгаллаган атлетлар лавр барги ва кумуш медаллар билан тақдирланганлар. Қизиғи, иккинчи ўрин эгаларига бронза медаллари топширилган бўлиб, учинчи ўрин соҳибларига ҳеч қандай соврин берилмаган.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz