[2020-11-28 15:28:26] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Осиё чемпионатида совриндор бўлган ёш боксчиларимиз Мўғулистондан қайтиб келишди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Осиё чемпионатида совриндор бўлган ёш боксчиларимиз Мўғулистондан қайтиб келишди

    Хабарингиз бор, 10-17 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада қитъамизнинг 16 мамлакатидан 180 нафарга яқин ёш чарм қўлқоп устаси иштирок этди. Чемпионатда 18 нафар боксчи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 14 та медаль қўлга киритганди. Кеча вакилларимиз юртимизга қайтиб келишди. Бугун эса Ўзбекистон бокс федерациясида совриндор спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, шунингдек бошқа мутасаддилар иштирок этишди. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишганди:

    Олтин: -75 кг: Суҳробжон Қайимов -81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

    Кумуш: -56 кг: Хуршид Расулжонов -64 кг: Жавлонбек Йўлдошев -69 кг: Нурислом Исмоилов -91 кг: Амиршох Самадов -75 кг: Навбаҳор Ҳамидова

    Бронза: -52 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов -60 кг: Раҳматилло Тошпўлатов -51 кг: Сайдинисо Муҳаммадалиева -54 кг: Насиба Ҳайруллаева -60 кг: Зиёда Ярашева -64 кг: Дилфуза Бекова -69 кг: Хадичабону Абдуллаева

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати














    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz