[2020-11-28 15:19:37] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистон бокс федерацияси номидан / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон бокс федерацияси номидан

    29 октябрь куни мамлакатимиз спорт ҳаётидаги энг ёрқин мусобақалардан бири ҳисобланган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган боксчилар беллашувларда ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғалабага бўлган иродаларини, замонавий бокснинг юқори савиясини кўрсатиб беришди.

    Спорт мутахассислари, спортчилар ва мухлислар чемпионатнинг ажойиб ва профессионал ташкил этилганлиги, логистик тайёргарлик, техник чироқлар, турнирда кўрсатилган хизматни юқори савиядалигини алоҳида қайд этишди. Ушбу муваффақият шубҳасиз - чемпионатни ўтказиш йўлида меҳнат қилган барчанинг ютуғидир. Ўзбекистон бокс федерацияси мана шундай спорт байрамини ташкил этишда ёрдам бергани учун ҳамкор ва ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

    Бизнинг доимий ҳамкорларимиз - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ориент финанс банк" ва техник ҳамкоримиз "BUKA"га миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар бизга мамлакатимизда боксни ривожлантиришда доимо ўз ёрдамларини беришади.

    Алоҳида қайд этиш лозимки, "Pepsi" компанияси ушбу мамлакат чемпионатида Ўзбекистон бокс федерациясининг янги ҳамкорига айланди. Ҳар икки томон ҳам ушбу дастлабки ҳамкорликдан мамнун бўлган ҳолда, боксни ривожлантириш йўлида навбатдаги лойиҳаларда ҳам ҳамкорлик қилиш истагида эканликларини маълум қилишди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz