[2020-09-25 04:31:00] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" топширилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" топширилди

    Хабарингиз бор, 8-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу орқали йигитларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.

    Бугун, 30 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Олимпия шон-шуҳрати" музейида боксчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

    Тадбир давомида Ачилбай Жуманиязович сўзга чиқар экан, спортчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан муборакбод этди. Ушбу муваффақият замирида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қаратилаётган эътибор турганини алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек, эришилган ютуқ билан тўхтаб қолмаслик, мақсад қилинган ишни ҳозирча бир қисмигина бажарилганини, Токио Олимпиадасида бунданда улкан зафарлар кутилишини таъкидлади. Бундан ташқари тадбир давомида терма жамоамиз мураббийлари Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов, боксчи Баҳодир Жалолов ва Дилшодбек Рўзметовлар ҳам сўзга чиқиб, ушбу эътибордан мамнун эканликларини айтишди. Келажакда бунданда йирик муваффақиятларга эришишларини қайд этишди.

    Шундан сўнг жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" - автомобиллар тақдим этилди. Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалоловларга "Трекер" автомобили, кумуш ва бронза медали соҳиблари Дилшодбек Рўзметовга "Жентра", Бобоусмон Батуровларга "Нексия 3" автомобиллари калити топширилди. Шунингдек, терма жамоамизнинг муваффақиятида ўз ҳиссасини қўшган мураббийларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди. Тадбир якунида иштирокчилар эсдалик учун суратга тушишди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати












































































     



    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz