[2020-10-02 03:44:59] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди

    Хабарингиз бор, 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Қайд этиш лозимки, ҳали хеч қайси жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик боксчилар учта олтин медалга эга чиқишмаганди.

    Бугун тунда мусобақада иштирок этган боксчиларимиз Ўзбекистонга етиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Раматов Ачилбай Жуманиязович, Миллий Олимпия Қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спорт жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ ходимлари ва спортчиларнинг яқинлари иштирок этишди.

    Эслатиб ўтамиз, мусобақада терма жамоамиз сафида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медални қўлга киритди. Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бобоусмон Батуров (-69 кг) эса бронза медалини терма жамоамизга тақдим этди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эса 3 та олтин, 1 та бронза медали билан мезбон Россия терма жамоаси банд этди. Кучли учликка 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси боксчилари якун ясашди. Куба (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) ва Англия терма жамоалари (1 та кумуш, 2 та бронза) мос равишда 4 ва 5-ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати























































































































































    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz