[2020-10-02 02:20:19] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик! / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик!

    9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақада жаҳоннинг 79 мамлакатидан 362 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам 8 та вазн тоифасида баҳсларда иштирок этишди.

    Жаҳон чемпионати ҳар қачонгиданда Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди. Мусобақа якунига кўра, чарм қўлқоп усталаримиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Қайд этиш лозимки, ҳали хеч қайси жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик боксчилар учта олтин медалга эга чиқишмаганди. Терма жамоамиз сафида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) олтин медални қўлга киритди. Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бобоусмон Батуров (-69 кг) эса бронза медалини терма жамоамизга тақдим этди.

    Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эса 3 та олтин, 1 та бронза медали билан мезбон Россия терма жамоаси банд этди. Кучли учликка 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси боксчилари якун ясашди. Куба (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) ва Англия терма жамоалари (1 та кумуш, 2 та бронза) мос равишда 4 ва 5-ўринни эгаллади.

    Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент шаҳрига етиб боришади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиниши режалаштирилмоқда. Барча ОАВ вакиллари ва мухлисларимизни ушбу тадбирга таклиф этамиз.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz