[2020-10-02 03:29:17] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Сакен Полатов жаҳон чемпионати олдидан боксчиларимиз билан учрашди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Сакен Полатов жаҳон чемпионати олдидан боксчиларимиз билан учрашди

    Бугун Екатеринбургдаги "Онегин" меҳмонхонасида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз ва мураббийлар билан учрашди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон мусобақада совринли ўринлар учун энг асосий даъвогар эканлиги, халқимиз спортчилардан юқори пробали медалларни кутаётганлиги таъкидланди. С.Полатов яқинлашиб келаётган мусобақада иштирок этадиган боксчиларимизга омад тилади.

    Мазкур тадбирнинг кулминацион нуқтаси Ўзбекистон бокс федерацияси ташаббуси билан ишланган видеороликнинг намойишига тўғри келди. Юракларгача етиб борган ушбу видеороликда жаҳон чемпионатида қатнашадиган боксчиларимизнинг оила аъзолари иштирок этишган. Видеони томоша қилиб, боксчи ва мураббийларимизнинг кайфияти кўтарилганига, баъзи ҳолатларда эса кўзидан ёш чиққанига гувоҳ бўлдик. Бир сўз билан айтганда - мотивацион ролик. Ушбу роликда боксчимиз Фанат Қаҳрамоновнинг бувиси томонидан тайёрланган Самарқанд нонлари ҳам акс этган. Айнан ўша нонлар бугун боксчиларимизга олиб келинди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу учрашувдан сўнг йигитларимиз ортида Ватани, халқи ва оиласи турганини янада чуқурроқ ҳис қилишди ва жаҳон чемпионатида юқори натижалар учун астойдил ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати








    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz