[2020-10-02 02:06:08] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистон ва Куба бокс федерациялари яқиндан ҳамкорлик қилади / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон ва Куба бокс федерациялари яқиндан ҳамкорлик қилади

    Хабарингиз бор, бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ҳам шу кунларда Екатеринбургда бўлиб турибди. Федерация раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Россияга сафари давомида жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Куба бокс федерациясининг президенти Алберто Пуиг де ла Барса билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида томонлар боксни янада ривожлантириш, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб боришди. Куба бокс федерацияси президенти учрашув давомида Ўзбекистон ва Куба бокс державаси эканлигини, буни Рио Олимпиадасида қўлга киритилган медаллар ҳам исботлаб турганлигини қайд этди. Томонлар бундан кейин мунтазам равишда қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишга келишиб олишди.

    Музокаралар якунига кўра ноябрь ойида, лицензион мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Кубада ҳар икки мамлакат терма жамоалари аъзолари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади. Ўз навбатида, кубалик чарм қўлқоп усталари ҳам юртимизда йиғин ўтказишади.

    Алберто Пуиг де ла Барса учрашув давомида бунгача икки маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганини, юртимизнинг меҳмондўст мамлакат эканлиги ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистонда спортга эътибор кучли эканлиги, ушбу йўналиш шахсан Президент Шавкат Мирзиёев назоратида эканлигини таъкидлади.

    Ўз навбатида, Сакен Полатов Куба боксига ҳурмат кучли эканлигини, рингда натижа, қарама-қаршиликлар қандай бўлишидан қатъи назар федерациялар дўст бўлиб қолиши ва бир-бирини доимо қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди. Қайд этиш лозимки, ушбу учрашув ҳар икки мамлакат бокси ривожи йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳамкорлик орқали келажакдаги ютуқларга пойдевор қўйилди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz