[2020-10-02 03:31:57] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ёш боксчиларимиз Белоруссиядаги мусобақадан медаллар билан қайтишди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ёш боксчиларимиз Белоруссиядаги мусобақадан медаллар билан қайтишди

    Белоруссиянинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида В.В. Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди. Турнирда жаҳоннинг 9 мамлакати қаторида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.

    Мусобақа якунига кўра, уч нафар боксчимиз - Асрорбек Шаҳобиддинов (-48 кг), Айдос Тагабаев (-52 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+80 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлишди. Финалгача етиб борган, аммо жароҳат сабаб ҳал қилувчи баҳсларда қатнаша олмаган Азизбек Тожиев (-63 кг) ва Логин Петров (-70 кг) кумуш медаль билан кифояланишди. -46 кг вазнли Иқбол Қудратов эса финалда мезбон боксчига имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланди. -66 кг вазнли Алохон Абдуллаев эса бронза медалига эга чиқди.

    Қайд этиш лозимки, ушбу турнир октябрь ойида Фужайрада ташкил этиладиган Осиё чемпионати учун тайёргарлик вазифасини бажарди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz