18-23 август кунлари Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бокс бўйича Россия Қаҳрамони, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди. Турнир якунига кўра спортчиларимиз 2 та олтин, 6 та бронза медалини қўлга киритишди.
Турнирда совриндор бўлган ўзбекистонлик боксчилар:
Олтин:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Бронза:
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-64 кг: Элнур Абдураимов
-75 кг: Баҳром Фозилов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Обиджон Тоҳиров