[2020-10-02 02:38:30] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Жаҳон чемпионати олдидан Миллий олимпия қўмитасида тадбир ташкил этилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жаҳон чемпионати олдидан Миллий олимпия қўмитасида тадбир ташкил этилди

    Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг йиғилиши ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси президенти админстрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, МОҚ вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти Сакен Полатов, юртимиздаги спорт федерациялари мутасаддилари, жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз, мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

    Йиғилишни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов очиб берди. Сўнгра бош котиб Муроджон Мамадалиев федерация ҳисоботи ва режалари тақдимотини ўтказди. Унда федерация томонидан Токио-2020 Олимпиадаси учун ишлаб чиқилган стратегия билан таништирилди.



    Шундан сўнг Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди.

    Унга кўра терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

    -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
    -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
    -63 кг: Элнур Абдураимов
    -69 кг: Бобоусмон Батуров
    -75 кг: Фанат Қаҳрамонов
    -81 кг: Дилшодбек Рўзметов
    -91 кг: Санжар Турсунов
    +91 кг: Баҳодир Жалолов.



    Таркиб эълон қилингач, терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов сўзга чиқиб, мусобақага олиб борилган тайёргарлик, режалар ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг илмий кенгаш вакили ўз фикрини билдирди. Терма жамоа сардори Баҳодир Жалолов ҳам тадбир давомида сўзга чиқиб, боксчилар ЖЧда ўзларига билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтди.



    Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон бокс федерациясининг техник ҳомийси ҳисобланган "BUKA BOXING" спорт бренди томонидан мусобақа учун тақдим этилган либослар ҳам намойиш этилди. Янги дизайнда ишланган кийимлар Россиянинг Екатеринбург шаҳри иқлим шароитига мослаб чиқарилган. Маълумки ушбу компания яккакураш спорт турлари учун спорт экипировкалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Ҳозирги кунда бренд либосларидан нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ҳам фойдаланишмоқда. Бу ҳам компания фаолияти қай даражада ривожланиб бораётганидан дарак беради. "BUKA BOXING" кўп йиллардан буён Ўзбекистон бокс федерацияси билан ҳамкорлик қилади ва барча ёш тоифадаги терма жамоамизга спорт экипировкаларини етказиб бермоқда.



    Йиғилишда шунингдек мутасаддилар Шавкат Султонов, Ойбек Касимов ҳам сўзга чиқиб, олдинда турган жаҳон чемпионатида боксчиларимизга омад тилашди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқар экан, жаҳон чемпионати олдидан боксчиларимизга ишонишини, қўлга киритилаётган ютуқларда бош мураббий Марат Қурбоновнинг ўрни катта эканлигини қайд этиб ўтди. Шу тариқа, жаҳон чемпионати олдидан ташкил этилган тадбир ниҳоясига етди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмат


    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz