[2020-12-04 00:25:44] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Қувайтдаги Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Қувайтдаги Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

    Хабарингиз бор, 1-9 август кунлари Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятли иштирок этишди. 14 та вазн тоифасида ташкил этилган баҳсларда 14 нафар боксчимиз совриндорлар қаторидан ўрин олди. Ушбу медалларнинг 10 таси олтин эканлиги, мазкур натижа қай даражада муваффақиятли эканлигини кўрсатиб турибди. Бугун ушбу мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

    Ярим кечаси соат 02:30 бўлишига қарамай, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Осиё чемпионати қаҳрамонлари сабаб гавжум бўлди. Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

    Эслатиб ўтамиз, мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

    Олтин:

    -35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
    -37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
    -40 кг: Фаррух Тўлаганов
    -43 кг: Умидилло Абдурасулов
    -46 кг: Бобурбек Бобожонов
    -49 кг: Лазизбек Тўлқинов
    -52 кг: Далержон Бозоров
    -55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
    -61 кг: Мирзоб Некбоев
    -64 кг: Шавкатжон Болтаев

    Кумуш:

    -58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
    -67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

    Бронза:

    -70 кг: Айназар Кенесбаев
    +70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати








    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz