[2020-11-28 16:17:48] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ёш боксчиларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди: Осиё чемпионатида 10 та олтин медаль қўлга киритдик! / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ёш боксчиларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди: Осиё чемпионатида 10 та олтин медаль қўлга киритдик!

    Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 август куни мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди. Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчимизнинг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчимиз кумуш, яна иккиси бронза медалига эга чиқди.

    Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар медаллар билан юртимизга қайтадиган бўлишди:

    Олтин:
    -35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
    -37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
    -40 кг: Фаррух Тўлаганов
    -43 кг: Умидилло Абдурасулов
    -46 кг: Бобурбек Бобожонов
    -49 кг: Лазизбек Тўлқинов
    -52 кг: Далержон Бозоров
    -55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
    -61 кг: Мирзоб Некбоев
    -64 кг: Шавкатжон Болтаев

    Кумуш:
    -58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
    -67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

    Бронза:
    -70 кг: Айназар Кенесбаев
    +70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

    Қайд этиш лозимки, Бекзод Хидиров қўл остидаги терма жамоамиз ўзбек боксида янги саҳифа очишди. Мусобақада иштирок этган 14 нафар боксчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтадиган бўлди. Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу муваффақият билан ёш боксчиларимизни, уларнинг яқинларини ва албатта мураббийларимизни муборакбод этиб қолади.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz