[2020-12-04 00:17:35] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 "Қирол кубоги". Нодиржон Мирзаҳмедов олтин медалга сазовор бўлди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    "Қирол кубоги". Нодиржон Мирзаҳмедов олтин медалга сазовор бўлди

    20-27 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро "Қирол кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Баҳсларда жаҳоннинг 30 мамлакатидан боксчилар совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Эркаклар ўртасида 8 та, аёллар ўртасидаги баҳсларда эса 6 та вазн тоифасида жанглар ташкил этилди.

    Турнирда иштирок этган боксчиларимиздан -49 кг вазнли Нодиржон Мирзаҳмедов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У турнир финалида ҳиндистонлик Дипакдан устун келди. Қайд этиш лозимки, Нодиржон бундан 3 ой олдин Бангкокда ташкил этилган Осиё чемпионати финалида ҳам айнан Дипакни мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибида айланганди. Шунингдек, -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фанат Қаҳрамонов ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олди. У юртимизга бронза медали билан қайтиб келди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати




    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz