[2020-11-28 15:26:51] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Тошкент шаҳар бокс федерацияси мураббийлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Тошкент шаҳар бокс федерацияси мураббийлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди

    Ўзбекистон бокс федерацияси биносида Тошкент шаҳар бокс федерацияси мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, Тошкент шаҳри Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Анвар Мурсақулов ва бошқалар иштирок этишди. Йиғилиш давомида мусобақалар ташкил этиш тизимини тартибга солиш масаласи кўриб чиқилди. Пойтахтда бокс бўйича ўтказилаётган турнирларни ЎБФ, шаҳар федерацияси ва спорт бошқармаси билан келишган ҳолда ташкил этиш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари йиғилишда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Бекзод Хидиров мураббийларга, ҳакам Обиджон Зокиров томонидан эса ҳакамларга семинар ташкил этилиши айтилди. Шунингдек, йиғилишда ёшлар ва аёллар боксини янада ривожлантириш ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати




    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz