[2020-10-28 04:03:51] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Алматидаги турнирда 4 та медаль / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Алматидаги турнирда 4 та медаль

    Алмати шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон спорт ва туризм академияси президенти К.К.Закиряновнинг 75 йиллик таваллудига бағишланган халқаро турнир ниҳоясига етди. Беллашувларда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Мўғулистон, Хитой ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюрган 93 нафар чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик боксчилар (Хоразм вилояти терма жамоаси) 2 та олтин ҳамда 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди. Ҳамюртларимиздан Жамшид Худойберганов (+91 кг) ва Ражаббой Атаназаров (-75 кг) олтин, Жаҳонгир Йўлдошев (-69 кг) ва Илҳом Ҳасанов (-60 кг) кумуш медалларни қўлга киритишди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz