[2020-10-28 07:38:31] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Пойтахтимизда “Олимпия чўққилари” турнири ғолиблари аниқланди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Пойтахтимизда “Олимпия чўққилари” турнири ғолиблари аниқланди

    Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бокс бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Ушбу мусобақалар мактаб-интернатларда спорт захираси ва малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, Олимпия ўйинларига муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари учун захира тайёрлаш мақсадида ташкил этилди. Чемпионатда мамлакатимиздаги 15 та ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида таълим олаётган 196 нафар чарм қўлқоп усталари 14 та (-44 кг, -46 кг, -48 кг, -50 кг, -52 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -63 кг, -66 кг, -70 кг, -75 кг, -80 кг, +80 кг) вазн тоифаларида баҳсларга киришди.

    Қизғин ва муросасиз кечган жанглар натижасига кўра қуйидаги боксчилар шоҳсупанинг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди:

    - 44 кг: Исаханов Мухаммадризохон, (РИОЗМИ)

    - 46 кг: Давлатов Ибратбек, (Андижон ИОЗМИ)

    - 48 кг: Абдурахимов Қобилжон, (Наманган ИОЗМИ)

    - 50 кг: Тоғайбаев Айдос, (Чирчиқ ИОЗМИ)

    - 52 кг: Раҳмонов Даврон, (РИОЗМИ)

    - 54 кг: Тошпўлатов Йўлдошали, (РИОЗМИ)

    - 57 кг: Қудратов Муроджон, (Жиззах ИОЗМИ)

    - 60 кг: Муҳаммаджонов Асилбек, (Андижон ИОЗМИ)

    - 63 кг: Тожиев Азизбек, (Қашқадарё ИОЗМИ)

    - 66 кг: Расулов Абдулазиз, (Андижон ИОЗМИ)

    - 70 кг: Самадов Азизбек, (Қашқадарё ИОЗМИ)

    - 75 кг: Рахмонбердиев Сардор, (Чирчиқ ИОЗМИ)

    - 80 кг: Аҳмедов Мирзажон (Наманган ИОЗМИ)

    +80 кг: Нуранов Али (РИОЗМИ)

    Ушбу мусобақада биринчи ўринни 174 очко билан Андижон ИОЗМИ ўқувчилари қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Чирчиқ ИОЗМИ (161 очко) ва учинчи ўрин РИОЗМИ (155 очко) боксчиларига насиб этди. Мусобақада ғолиб бўлган боксчилар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz