[2020-10-28 20:36:43] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Бокудаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган ёш боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокудаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган ёш боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

    Хабар бериб ўтганимиздек, 24-27 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги" турнири бўлиб ўтди. Мусобақа иштирок этган ўзбекистонлик ёш боксчилар 8 та олтин, 2 та бронза медали қўлга киритишганди.

    Бугун ана шу мусобақада муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Боксчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, мухлислар, спортчиларнинг яқинлари иштирок этишди.

    Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ҳумоюнмирзо Абдурасулов (-35,5 кг), Ҳожиакбар Маҳмудов (-38,5 кг), Фаррух Тўлаганов (-40 кг), Жамолиддиин Холиқов (-41,5 кг), Лазизбек Тўлқинов (-50 кг), Далержон Бозоров (-52 кг), Жаҳонгир Нарзиев (-57 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (-59 кг) олтин, Бобурбек Бобожонов (-46 кг) ва Жасурбек Мўминов (-54 кг) бронза медали соҳибига айланишди. Боксчиларимиз мусобақада мураббийлар Шерзод Абдураҳмонов ва Сирожиддин Адинаев боксчилигида иштирок этишди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати












    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz