[2020-10-28 19:18:23] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ёш боксчиларимиздан ажойиб натижа: Бокудаги мусобақада 8 та олтин медалга сазовор бўлдик! / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ёш боксчиларимиздан ажойиб натижа: Бокудаги мусобақада 8 та олтин медалга сазовор бўлдик!

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги" турнири якунига етди. Мусобақа ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари учун ажойиб натижа билан якунланди. Аввалроқ, финалга 8 нафар боксчимиз йўл олгани ҳақида хабар қилгандик. Қувонарлиси, финал беллашувларда қатнашган боксчиларимизнинг барчаси Озарбайжондан олтин медаль билан қайтадиган бўлди. Ўтказилган финал баҳси якунларига кўра финалда рингга кўтарилган боксчиларимизнинг барчаси ғалаба қозонди.


    Шу тариқа, Озарбайжондаги мусобақадан Ҳумоюнмирзо Абдурасулов (-35,5 кг), Ҳожиакбар Маҳмудов (-38,5 кг), Фаррух Тўлаганов (-40 кг), Жамолиддиин Холиқов (-41,5 кг), Лазизбек Тўлқинов (-50 кг), Далержон Бозоров (-52 кг), Жаҳонгир Нарзиев (-57 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (-59 кг) олтин, Бобурбек Бобожонов (-46 кг) ва Жасурбек Мўминов (-54 кг) бронза медали билан қайтадилар.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада мураббийлар Шерзод Абдураҳмонов ва Сирожиддин Адинаев қўл остида 10 нафар боксчи билан иштирок этди ва якунда ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси совриндорлар қаторидан ўрин олди. Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу муваффақият билан терма жамоамиз аъзоларини муборакбод этиб қолади.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz