[2020-10-28 08:25:32] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Хабаровск турнири қаҳрамонлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Хабаровск турнири қаҳрамонлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

    Хабарингиз бор, 8-12 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин боксчи ғолиблик учун беллашди. Баҳсларда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишди ва юртимизга 4 та медаль билан қайтиб келишди.

    14 май соат 02:30 да ана шу турнирда иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

    Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида Аброржон Қодиров (-52 кг), Билолбек Мирзараҳимов (-69 кг) олтин медалга эга чиққан бўлса, ёш Лазизбек Муллажонов (+91 кг) кумушга сазовор бўлди. Оғир вазнли бошқа бир боксчимиз Улуғбек Мубинов (+91 кг) бронза медалини қўлга киритди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати








    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz