[2020-10-28 04:43:21] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Республикамиз бўйлаб очиқ машғулотлар фестивали ташкил этилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Республикамиз бўйлаб очиқ машғулотлар фестивали ташкил этилди

    Яхши биласиз, Ўзбекистон бокс федерацияси юртимизда спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш йўлида керакли кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Ёш авлодни боксга қизиқтиришда спорт юлдузлари билан учрашувлар, оммавий тадбирларнинг аҳамияти катта. Бугун 30 март куни Республикамиз бўйлаб, бокс бўйича катта FLASHMOB (Очиқ машғулотлар фестивали) бўлиб ўтди. Тадбирнинг Тошкент шаҳридаги қисми "EcoPark"да ташкил этилди. Соат 12:00да бошланган тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, ўзбек бокси юлдузлари, ёш боксчилар, эстрада юлдузлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.



    Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ёш авлодни спортга қизиқтиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини, ана шундай қизиқиш ортидан бўлажак Осиё, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев ва ҳукуматнинг спортга, ҳусусан боксга кўрсатаётган эътибори самараси ўлароқ, ўзбекистонлик боксчилар ҳам халқаро ареналарда муносиб ютуқларни қўлга киритаётгани ҳам С.Полатов томонидан айтиб ўтилди.



    Бундан ташқари, тадбирда қатнашган Руфат Рисқиев, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Шаҳобиддин Зоиров ва хорижий бокс юлдузлари Михаил Юрченко ва Андрей Курнявка ўзларининг энг самимий тилакларини билдириб ўтишди.





    Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми - Очиқ машғулотлар фестивали бошланди. Уни Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Рустам Саидов олиб борди.



    Ўзбек эстрадаси юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Жасур Умиров каби хонандаларнинг чиқиши ушбу бокс байрамига янада кўтаринки кайфият бағишлади. "BUKA" спорт бренди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида ёш спортчилар боксимиз юлдузлари билан бирга суратга тушиб, улардан дастхат олиш имкониятига ҳам эга бўлишди.





    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг


























    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz