Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ажойиб бокс кечаси


         27 феврал санасида ўтган Бокс кечаси. Мухлислар орзиқиб кутган бахслар….WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «UzbekTigers» ва «CubaDomadores» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг дастлабки жангида Рио олимпиадаси ғолиби, жаҳон рейтингида  -49 кг вазн тоифасида  етакчи бўлиб турган хамюртимиз  Ҳасанбой Дўсматов  Йоҳаннес Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.  5 раунд давом этган жангда Дўсматов яққол устунлик қилди ва 3:2 хисоби билан илк ғалабани жамоага тақдим этди.  Навбатдаги жанг -56 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида ўтди. Унга кўра Рио олимпиадаси ғолиби ва бироз танаффусдан сўнг ўз ўрнига қайтган  Шаҳобиддин Зоиров рақиби  Робейси Рамиресни имкониятсиз қолдиришнинг уддасидан чиқа олди ва жамоа ҳисобига иккинчи ютуқни қўшиб қўйди. Навбатдаги жангнинг  -64 кг вазн тоифасидаги бахсида  иқтидорли  боксчимиз  Жаҳон чемипонати совриндори Иқболжон Холдоров «Cuba Domadores» вакили Энди Крузга қарши рингга кўтарилди. Беш раунд давомида муросасиз ўтган жанг натижасига кўра рефери  мехмон боксчининг қўлини кўтарди. Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:1 кўринишини олди. Навбатдаги жангда 75 кг вазнда  мухлисларнинг эркатойи бўлган, тажрибали спортчи, Жаҳон кубоги соҳиби - Исроил Мадримов ўзи сингари маҳорат борасида анча  тажрибага эга бўлган  Арлен Лопесни  рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди ва умумжамоа ҳисоби 3:1 кўринишини олди.  Кечанинг сўнгги жангида -91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов, Эрисланди Савонга қарши рингга кўтарилди. Айтиш керак бу икки боксчи ҳам аввал учрашишган ва унга кўра мехмон спортчининг қўлит баланд кўтарилган эди. Лекин ўтган вақт мобайнидрақиби тактикасини анча ўрганиб олган Санжар   беш раунд давомида керакли очкони жамғаришнинг уддасидан чиқа олди ва кубалик рақибидан реванш олди. Шундай қилиб бу учрашув 4:1 хисоби билан  «Uzbek Tigers» жамоаси фойдасига ҳал бўлди.





























     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz