Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон чемпионлари номи маълум бўлди


         Сурхондарё вилояти 23 -30 ноябр кунлари бокс бўйича катталар ўртасидаги Мамлакат чемпионатига мезбонлик қилди. Қизиқарли ва муросасиз жанглар натижасига кўра 10 та вазн тоифасида терма жамоага муносиб номзодлар номи маълум бўлди.  Айтиш керак Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари бу сафарги чемпионатни ўзгача тарзда ташкил этишди. Авваллари хар бир вазнда вилоятлардан фақат бир нафаргина чарм қўл қоп усталари чемпионлик учун рингга кўтарилган бўлса бу сафар неча нафар спортчи бўлишидан қатъий назар мусобақада иштирок этиш хуқуқи берилди. Шундай қилиб бир хафтадан ортиқ вақт мобайнида ўтиш жангларида ўз сўзларини айтган боксчилар ҳал қилувчи жангларда  Республика чемпионлиги  учун бор имкониятларинидан унумли фойдаланишга харакат қилишди. Шундай қилиб 49 кгм вазнда Тош вилояти жамоаси аъзоси Худойназар Файзов Бухоролик Мироншоҳ Ибрагимов билан рўбарў келди. Уч раунд давомида икки боксчи ҳам бир-бирлариги имконият бермасликка харакат қилди. Жанглар деярли тенг курашлар остида кечди ва якунда Хубойназар Файзиев олтин медал соҳиби бўлди. Иккинчи учрашувда яъни 52 кгм вазнда Андижонлик Хасанбой Латипохунов Фарғона жамоаси шарафини химоя қилаётган  Абдулло Қучқоров билан бош соврин учун бахс олиб борди ва уч раунд натижасига кўра 3;2 ҳисобида Абдулло Қучқоровнинг ғалабаси билан якунланди. Навбат 56 кгм вазн тиофасида Рио олимпиадаси олтин медали соҳиби Бухоролик  Шаҳобиддин Зоиров ва пойтахтлик Абдулҳай Шорахматовга келди. Албатта Жаҳон рингларида кучлилар қаторида жой олган боксчи билан рингга кўратилиши мураккаб ва қийин вазият лекин Абдулхай рақибига муносиб қаршилик кўрсатишга интилган бўлсада тажриба борасида анча махоратга эга бўлган Шахобиддин Зоиров 5:0 ҳисобида рақибини имкониятсиз қолдирди. Кейинги жанг 60 кгм вазндаги Тошкент вилояти вакили Шунқор Абдурасулов ва Бухоро жамоаси аъзоси Шукуржон Рахимов ўртасида кечди ва якунда Шунқор Абдурасулов терма жамоанинг биринчи рақамли спортчилари  қаторига ўз номини ёздириб қўйди.  69 кгм вазнда мезбон боксчи Махмуд Ғоипов, Жиззахлик Бобоусмон Ботуров ўртасига жанг кутилганидек муросасиз кечди ва уч раунд натижасига кўра 4:1 ҳисобида Махмуд Ғоипов ғалабасини нишонлади....75 кгмда ҳам Сурхондарёлик Акмурад Ғаффоров  Самарқанд жамоаси аъзоси ёш боксчи Фанат Қахрамоновга қарши бахсларга киришди.... Дастлабки раунддаёқ ташаббусни қўлга олган Ғаффоров жанг якунига қадар ғалабани ўзида сақлаб қолди ва мамлакат чемпиони бўлди. 81 кгмда Козимбек Мардонов ва Мадияр Саидрахимов рингга кўтарилишди. Бу учрашувда Козимбек Мардоновнинг қўли баланд кўтарилди. 91 кгмгача бўлган вазнда 9-чи финал жуфтликлари пойтахтлик Хасан Баратов билан Бухоро жамоаси аъзоси Сардор Ёрмухаммедовлар таклиф этилди. Икки боксчи ҳам финалга қадар кучли чарм қўл қоп усталарни  енгишнинг уддасидан чиққан ва бахслар давомида ғалабага бўлган иштиёқларини яширмади. Шундай қилиб бу вазнда Сардор Ёрмухаммедов 5:0 ҳисоби билан ғалабага эришди. Мамлакат чемпионатининг охирги учрашуви 91 кгмдан оғир  вазн тоифасидаги спортчилар жанги билан якунланди. Унда Фарғоналик Лазизбек Муллажонов Хоразм жамоаси аъзоси Мирзобек Хасановга қарши рингга кўтарилди. Ёшлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган Лазизбек эндиликда асосий таркибда халқаро мусобақаларда иштирок этадиган бўлди.... Терма жамоа шаклланди... Энди боксчиларимиз бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўришади....


























     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz