Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Энг юқори кўрсаткич боксчиларимизга тегишли бўлди


         Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 4-сентябр кеч соат 21.45.
         Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ўзгача байрам шукуҳи, терма жамоамизни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди.
    Боксчиларимизнинг бу ғалабаси мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилган кенг шароитлар юксак самаралар бераётганининг яна бир исботидир.
         Германияда ўтган нуфузли мусобақада 85 давлатдан 280 боксчи совринли ўринлар учун беллашди.
    Унда спортчиларимиз Ўзбекистон бокс мактаби салоҳиятини яна бир карра намойиш этди.
        – Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда қатнашаётган ҳар бир спортчимиз ортида ўзини мана шу даражага етказган Ватанимиз, халқимиз турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофатидан эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди бокс бўйича жаҳон чемпиони Ш.Ғиёсов. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга катта куч-қувват ва ишонч беради.  Жаҳон чемпионатидаги ғалабамизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаймиз.
    Хабар қилганимиздек, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Жасур Латипов кумуш, Санжар Турсунов ва Бектемир Мелиқўзиев бронза медални қўлга киритди.  Юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган боксчиларимизни яна бир бор ғалабалари билан қутлаб қоламиз.























     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz