Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Боксчиларимизни қўллаб-қувватлашни унутманг!


         Кеча  Германия рингларида  навбатдаги жанглар давом этди ва вакилларимиздан 5 нафари  кейинги босқич йўлланмаси учун жанг олиб борди.  Тажриба борасида анча маҳоратга эга бўлган ва  60кг  вазнда рингга кўтарилган  Элнур Абдураимов  Арманистонлик   рақиби Карен Тонаканяни Жаҳон чемпионатини тарк этишга мажбур қилди.  69 кгача  бўлган вазндаги боксчимиз Шаҳрам  Ғиёсов ҳам  Украина вакили  Евгений Барабановга қарши рингга  кўтарилди. Ушбу жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди.  Энг бўйдор боксчимиз Баҳодир Жалолов ўз баҳсини ажойиб тарзда бошлади +91 кг вазн тоифасидаги вакилимиз илк жангида даниялик Ким Лерсенга қарши жанг олиб борди ва рақибини муддатидан аввал нокаут холатига туширди.  Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали  боксчимиз Жасурбек Латиповнинг   рақиби Европа чемпиони болгариялик  Даниэль Асенов бўлди. Мураккаб кечган жангда Латипов кучли рақибини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айтиб ўтишжоиз, америкалик рефери учинчи раундда Жасурбекдан бир очко олиб ташлаганди. Шунга қарамай, якунда икки раунддаги мутлоқ устунлик эвазига ғалаба ҳамюртимизга тақдим этилди.  Қуръа натижасига кўра, -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланди. У жангда  россиялик Муслим Гаджимагомедовни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Шу тариқа вакилларимиз учун навбатдаги кун  муваққафиятли якунланди.






     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz